Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқди
Мураббий истеъфоси ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty images
Жанубий Корея миллий терма жамоасининг бош мураббийи Хон Мён Бо 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштироки ва жамоанинг плей-офф босқичига чиқа олмагани сабабли ўз лавозимини тарк этди.
"Бугун мен Жанубий Корея эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетишга қарор қилдим. Корея футболини севадиган ва миллий жамоани қўллаб-қувватлайдиган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Биз кутилган натижаларга эриша олмадик ва бунинг учун тўлиқ масъулият бош мураббий сифатида менинг зиммамда”, деди Хон Мён Бо.
57 ёшли мутахассиснинг Жанубий Корея футбол ассоциацияси билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилиши керак эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист