locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино ЖЧ иштирокчилари сонини 64 тага етказмоқчи

2026-йилги мундиалда 48 та жамоа иштирок этмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино келажакда Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини янада кенгайтириш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди ҳамда Италия терма жамоасининг жаҳон биринчилигига чиқа олмагани борасида ҳазил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги турнирда 48 та терма жамоа иштирок этмоқда.

«Бутун дунёда футболга янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 та миллий жамоагача кенгайтириш имкониятларини аллақачон ўрганиб чиқдик. Ушбу масала FIFA Кенгашига топширилди, аммо ҳозирча, келинг, 48 та жамоа иштирокида ўтаётган ушбу илк турнирдан завқ олайлик. 64 та терма жамоа бўлса, эҳтимол, Италия саралашдан ўта олган бўларди… ҳатто уларнинг иштирокини кафолатлаш учун жамоалар сонини 208 тага етказишимиз ҳам мумкин эди», — деди Инфантино.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг