locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино: «ЖЧ-2026 тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак»

FIFA президенти АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган мундиал ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино ҳозирги геосиёсий вазиятлар ҳақида тўхталиб, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган 2026 йилги Жаҳон чемпионати дунёда тинчликни сақлашга ёрдам бериши лозимлигини таъкидлади.

«FIFA геосиёсий можароларни ҳал қила олмайди, бироқ биз футболнинг ва жаҳон чемпионатининг кучидан алоқаларни ўрнатиш ҳамда тинчликни тарғиб қилиш йўлида фойдаланишга қатъий қарор қилганмиз. Ҳозирда хаёлимиз давом этаётган урушлар оқибатидан жабр чеккаётганлар билан бирга», — дея Инфантинонинг сўзларини келтирди журналист Роб Харрис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон миллий терма жамоаси вакили Яқин Шарқдаги можароларга қарамасдан, жамоа ЖЧ-2026 мусобақасини бойкот қилиш ниятида эмаслигини маълум қилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг