locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино ЖЧ-2026 чипталари қимматлиги борасидаги танқидларга жавоб қайтарди

FIFA раҳбари, шунингдек, АҚШда расман рухсат берилган чайқовчиликка ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари нархи ҳаддан ташқари юқорилиги ҳақидаги эътирозларга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, нархлар ўзини оқлайди ва кўнгилочар индустрия дунёдаги энг кучли соҳалардан бири бўлган Америка бозори воқелигини акс эттиради.

Инфантино АҚШда ҳатто талабалар ўртасидаги ўйинларга ҳам 300 доллардан арзон чипта топиб бўлмаслигини, шу сабабли Жаҳон чемпионати каби йирик миқёсли турнир учун бозор нархлари белгиланиши мантиқан тўғри эканлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, FIFA раҳбари АҚШда расман рухсат берилган чипталарни қайта сотиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Унинг тушунтиришича, чипта нархларини ҳаддан ташқари паст қилиб белгиллаш чайқовчиларнинг уларни анча қиммат нархда пуллашига йўл очиб беради. Шу боис, у мухлисларни иккаламчи бозордаги баланд нархларга эътибор қаратмасликка чақирди.

«Агар кимдир финал чиптасини қайта сотиш учун 2 миллион долларга қўйган бўлса, бу биринчидан, чипта ҳақиқатда 2 миллион доллар туришини англатмайди, иккинчидан, кимдир уни шу нархда сотиб олишини ҳам кафолатламайди», — деди Инфантино.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг