locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино: \"Жаҳон минбарига хуш келибсиз!\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонни FIFA Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади.

"Ўзбекистон, FIFA Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз! Сизни 2026 йилда 🇨🇦 Канада, 🇲🇽 Мексика ва 🇺🇸 АҚШда бўлиб ўтадиган FIFA Жаҳон чемпионати тарихий йўлланмасини қўлга киритганингиз билан чин дилдан табриклайман!

Ўзбекистон FIFAга 1994 йилда аъзо бўлганидан буён Олимпиада ўйинлари, ёшлар ўртасидаги бир нечта FIFA мусобақаларида иштирок этиб, муносиб натижалар кўрсатиб келмоқда. Энди эса ажойиб саралаш босқичидан сўнг сизлар ҳақли равишда келаси ёзда ўтказиладиган мундиалда иштирок этиш имкониятига эга бўлдингиз. Дунё бўйлаб миллионлаб мухлислар “Оқ бўрилари”нинг жаҳон саҳнасидаги дебютини интиқлик билан кутмоқда. Қойилма-қом! Жаҳон чемпионатидаги илк иштирокдан завқланинг. Жаҳон минбарига хуш келибсиз",— дейилади табрикда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг