Жанни Инфантино Криштиану Роналдуни тарихий рекорд билан табриклади
Португалия терма жамоаси сардори ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда дубл муаллифига айланди. Шу тариқа 41 ёшли ҳужумчи футбол тарихида 6 та турли Жаҳон чемпионатида гол урган илк футболчи сифатида тарихга кирди.
Роналду аввал 2006, 2010, 2014, 2018 ва 2022-йилги мундиалларда гол урган эди. Эндиликда у 2026-йилги Жаҳон чемпионатида ҳам ўз номини таблога ёздириб, фаолиятидаги яна бир тарихий маррани забт этди.
Ушбу ноёб натижа ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан ҳам эътироф этилди. Инфантино Роналдуни тарихий ютуқ билан табриклаб, унга турнирнинг кейинги учрашувларида омад тилади.
Ўзбекистон билан баҳсда киритилган икки гол Роналдунинг Жаҳон чемпионатларидаги умумий голлари сонини 10 тага етказди. Шу билан бирга, у Португалия терма жамоаси тарихида мундиаллардаги энг яхши тўпурар мақомини ҳам қўлга киритди.