locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино Исроил жамоаларини халқаро мусобақалардан четлатиш ғоясини рад этди

Аввалроқ Ғазо секторидаги вазият туфайли Исроил терма жамоасини четлатиш бўйича кўплаб мурожаатлар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино Исроил жамоаларини халқаро турнирлардан четлатиш борасидаги чақириқларга муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, ташкилот ҳозирча бундай чоралар кўриш ниятида эмас.

«FIFA Низоми қоидаларини талқин қилиш контекстида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги якуний ҳуқуқий мақом халқаро оммавий ҳуқуқ доирасида очиқ ва ўта мураккаб масала бўлиб қолаверганини ҳисобга олсак, ҳозирда ҳеч қандай чора кўрилмаслиги керак», — дея Инфантинонинг сўзларини келтирди журналист Роб Харрис.

Аввалроқ Ғазо секторидаги вазият туфайли Исроил терма жамоасини халқаро мусобақалардан четлатиш бўйича кўплаб мурожаатлар бўлгани хабар қилинган эди.

Маълумот учун, 2022 йилнинг февраль ойидан буён Россиянинг барча жамоалари ва терма жамоалари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли халқаро турнирлардан четлатилган ҳолатда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг