Жанни Инфантино: «Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026да иштирок этади ва ўз ўйинларини АҚШда ўтказади»
ФИФА президенти Эроннинг мундиалдаги иштироки ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино ташкилот конгрессида Эрон миллий терма жамоасининг АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган ЖЧ-2026даги иштироки бўйича баёнот берди.
«Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади ва ўз учрашувларини АҚШ ҳудудида ўтказади.
Бунинг сабаби жуда оддий. Биз бирлашишимиз ва одамлар билан алоқани сақлаб қолишимиз керак. ФИФА дунёни бирлаштиради. Биз ҳар доим ижобий кайфиятда бўлишимиз лозим», — дейди Инфантино.
Маълумот учун, Эрон терма жамоаси гуруҳ босқичи доирасидаги иккита учрашувни Лос-Анжелесда ўтказади. Яна бир баҳс эса Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Насрулло Каримов
Журналист