locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жанни Инфантино Дональд Трампнинг нима сабабдан ЖЧ-2026 ўйинларига келмаётганини тушунтирди

FIFA президентининг айтишича, Трампнинг бошқа ишлари бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино АҚШ президенти Дональд Трамп нима учун футбол бўйича ЖЧ-2026 учрашувларига ташриф буюрмаётганига ойдинлик киритди.

— Ҳа, биз мунтазам равишда алоқада бўлиб турибмиз. Деярли ҳар куни. У турнирдан мамнун ва ундан катта завқ олмоқда. Барча ўйинларни телевизор орқали томоша қиляпти.

— У нима учун ҳалигача стадионда кўриниш бермади? Хавфсизлик билан боғлиқ масалалар ҳаддан ташқари кўпми?

— Йўқ, йўқ. Ўйлашимча, унинг шунчаки бошқа қиладиган ишлари ҳам бор… Агар у стадионга келса, одамлар: «Дунёда шунча воқеалар содир бўлаётган бир пайтда у стадионда нима қиляпти?» деб сўрай бошлашади. Мен у ва унинг администрацияси билан доимий алоқадаман. Менинг фикримча, унинг жамоаси Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ишларини аъло даражада уддаламоқда, — дея Инфантинонинг сўзларини келтирмоқда Bluewin нашри.

Маълумот учун, 2026-йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Финал учрашуви Ист-Ратерфордда (АҚШ) ўтказилади. Амалдаги чемпион Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг