locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жамшид Болтабоев “Андижон” шарафини ҳимоя қилади

Мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан шартнома имзоланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жамшид Болтабоев “Андижон” шарафини ҳимоя қилади
photo: Andijon fk

“Андижон” матбуот хизмати навбатдаги трансферни эълон қилади!

"Мухлислар меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан шартнома имзоланди.

Маълумки, футболчи жорий мавсумни “Нефтчи”да бошлади ва иккинчи даврада “Навбаҳор”да тўп сурди.

Маълумот учун, Жамшид 1996-йилнинг 3-октябрь санасида Тошкентда таваллуд топган. 2014-йилдан 2018-йилгача “Пахтакор”да ўйнаган. 2019 ва 2021-йиллари “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилган. 2022-2024-йилги мавсумларни эса “Навбаҳор”да ўтказган.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, бу йилги чемпионатда Болтабоев “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор”да тўп сурди. Умумий ҳисобда Жамшид жорий мавсумда 27 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани бажарди.

Футболчи “Пахтакор”да икки марта мамлакат чемпиони бўлган.

Умид қиламизки, Болтабоев янги мавсумда жамоамизнинг ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшади.

Жамшид, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!",-деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг