locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жамолиддин Раҳматуллаев: «Биз ушбу турнир орқали Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз»

Турнирдаги илк баҳс Қирғизистонга қарши кечади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жамолиддин Раҳматуллаев: «Биз ушбу турнир орқали Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз»
Фото: ЎФА

“CAFA U-20 Championship 2026” мусобақаси олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Авваламбор, мусобақа ташкилотчиларига юқори савиядаги ташкилий ишлар учун миннатдорчилик билдираман. Менимча, ушбу мусобақа барча иштирокчилар учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки биз исталган вақтда халқаро ўртоқлик учрашувларини ташкил қилишимиз мумкин, аммо улар барибир расмий мусобақа тажрибасини бера олмайди. Расмий ўйинларда босим ҳам, масъулият ҳам бутунлай бошқача бўлади.

Биз ушбу турнир орқали Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик кўришни режалаштирганмиз.

Умид қиламанки, ушбу мусобақа барча жамоалар учун фойдали ва энг муҳими, жароҳатларсиз ўтади.” — деди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “CAFA U-20 Championship 2026” мусобақасидаги илк учрашувини Тожикистонда Қирғизистон U-20 терма жамоасига қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг