locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жалолиддин Машарипов Қозоғистонга мурожаат қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жалолиддин Машарипов Қозоғистонга мурожаат қилди
Расм: Olamsport.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиққани муносабати билан Қозоғистон мухлисларига видео мурожаат йўллади.

Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни Абу-Дабидаги ҳал қилувчи ўйинда терма жамоамиз БААга қарши дуранг қайд этиб, илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Машарипов ўйиндан сўнг майдонда туриб, қўшни давлатдаги муҳлисларга миннатдорлик изҳор этди.

«Салом Қозоғистондан! Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат. Сизларга ҳам кейинги сафар Жаҳон чемпионатида иштирок этиш насиб қилсин. Ишонаманки, сизлар ҳам бунга эришасизлар!» — деди футболчи.

Унинг самимий сўзлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди ва қўшни халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни яна бир бор намоён этди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг