Жалолиддин Машарипов: Ишонаманки, ҳаммаси яхши бўлади
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Нью-Йорк шаҳридаги йиғинлар давомида ЎФА матбуот хизматига тайёргарлик жараёни ҳақида қисқача интервью берди.
photo: UFA
Ўзбекистон миллий жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Нью-Йорк шаҳридаги йиғинлар давомида ЎФА матбуот хизматига тайёргарлик жараёни ҳақида қисқача интервью берди.
«Барча ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклайман. Нью-Йоркда машғулотларни бошлаб олдик. Ҳозирда адаптация жараёни бошланди. Бизни аэропортда кутиб олган барча ўзбекистонликларга раҳмат айтаман.
Ҳозирда ҳолатим жуда яхши. Аъло даражада десам ҳам бўлади. Жаҳон чемпионатида қўлдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
Жаҳон чемпионатига қадар бизни жуда яхши ўйинлар кутмоқда. Бу баҳслар орқали ўзимизни текшириб оламиз. Ишонаманки, ҳаммаси яхши бўлади», — дея Машариповнинг сўзларидан келтиради ЎФА матбуот хизмати.
Иброҳим Жалолов
Редактор