locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жалолиддин Машарипов: “Эртага ўзимизни оқлашга ҳаққимиз йўқ”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жалолиддин Машарипов: “Эртага ўзимизни оқлашга ҳаққимиз йўқ”
ФОТО: UzbekistanFA

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши майдонга тушади.

Учрашувдан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз аъзоси Жалолиддин Машарипов ҳам иштирок этиб, эртанги ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳаётимда биринчи бор бундай босқичга етиб келдик. Эртага тарих яратишимиз керак ва ўзбек халқи куни бўлиши лозим.

Барча учун қўлдан келганча, катта байрам қилиб беришга ҳаракат қиламиз. Бу ергача келганимиз бекорга эмас. Вақти келди ва биз Жаҳон чемпионатига боришимиз керак.

Эртага ўзимизни оқлашга ҳаққимиз йўқ. Шу пайтгача оқлаб келдик. Мақсадимиз – бутун Ўзбекистонни хурсанд қилиш”, – дейди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон ўртасидаги баҳс эртага, 5-июн куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади. Ушбу учрашувдаги дуранг натижа ҳам бизни мундиалга олиб чиқади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг