locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жакомо Распадори фаолиятини яна А Серияда давом эттириши мумкин

«Атлетико» ҳужумчиси асосий таркибда кам кўриниш бермоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Жакомо Распадори Италия чемпионатига қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 25 ёшли футболчи «матрасчилар» асосий таркибида кам майдонга тушаётгани сабабли, унинг она юртига трансфери ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Бу футболчига Римнинг «Рома» клуби қизиқиш билдираётгани маълум. Шунингдек, «Милан» ва Туриннинг «Ювентус» клублари ҳам Распадори учун рақобат қилиши кутилмоқда, дея хабар беради журналист Экрем Конур X даги саҳифасида.

Ҳужумчи жорий йилнинг август ойида «Наполи»дан Диего Симеоне бошчилигидаги жамоага ўтган. Ўшанда трансфер суммаси 22 миллион еврони ташкил қилган. Transfermarkt портали экспертларига кўра, Распадорининг ҳозирги бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланади.

Жорий мавсум бошидан Распадори Мадрид клуби сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг