locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жаканинг трансфери бўйича қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

Гранит Жака “Челси”га ўтиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Швейцария терма жамоаси ва “Сандерленд” ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, футболчи Лондон клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Келишув 2029 йил ёзига қадар мўлжалланиши кутилмоқда.

Айни вақтда “Челси” ва “Сандерленд” трансфер шартлари бўйича музокара олиб бормоқда. “Сандерленд” Жака учун камида 40 миллион евро талаб қилаётгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, музокараларнинг навбатдаги босқичи яқин 48 соат ичида бўлиб ўтади.

Ўтган мавсумда Гранит Жака барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг