locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Жака «Сандерленд» билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Жака «Сандерленд» билан келишувга эришди
Фото: Getty Images

«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини яна АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Девид Орнштейн хабар бермоқда.

Манбага кўра, швейцариялик футболчи Премьeр-лиганинг янги аъзоси «Сандерленд» билан шахсий шартнома шартлари борасида келишувга эришди.

Футболчига, шунингдек, «Милан» ва Саудия клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Гранит Жаканинг «Байер» билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг