Ўзбекистоннинг Конгога қарши ўйинига ҳакамлар тайинланди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги навбатдаги баҳсини германиялик ҳакамлар бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассотсиацияси хабар берди.
АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилаётган Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Конго ДР ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув расмийлари маълум бўлди. Мазкур беллашувни германиялик FIFA ҳаками Феликс Свейер бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрталари Роберт Кемптер ва Кристиан Диетц ёрдам беради.
Учрашувнинг тўртинчи ва бешинчи расмий ҳакамлари сифатида испаниялик Алехандро Эрнандес ҳамда Диего Санчес фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Конго ДРга қарши баҳси жорий йилнинг 28 июнь куни Атлантадаги “Atlanta Stadium”да бўлиб ўтади.