Ўзбекистонни Уругвайга қарши ўйинга Каннаваро олиб бориши мумкин – манба
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар келишувга яқин.
ФОТО: Getty images
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан расмий музокараларни давом эттирмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар келишувга яқин.
“Фабио Каннаварро Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва у 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида миллий жамоа бош мураббийлигига тайинланиши мумкин. Унинг мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида Чиччо Тройз, жисмоний тайёргарлик бўйича эса Эугенио Альбарелла ишлаши режалаштирилмоқда. Каннаваро учун илк синов 13 октябрь куни Уругвайга қарши ўйин бўлиши тахмин қилинмоқда”, деб ёзади Николо Скира.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро футболдаги фаолиятини якунлагач, Яқин Шарқ ва Хитой клубларини бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Журналист