locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик мураббий Қирғизистон клуби бош мураббийи этиб тайинланди

Ўтган мавсумда у «Навбаҳор» академиясида ишлаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик мураббий Қирғизистон клуби бош мураббийи этиб тайинланди
ФОТО: Getty images

Қўчқор-Ота шаҳрининг «Нефтчи» футбол клуби янги бош мураббийини расман таништирди. 2026 йилдан жамоани Ўзбекистонлик мутахассис Дмитрий Ан бошқаради.

51 ёшли Дмитрий Ан узоқ йиллар давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клубида фаолият олиб борган. Ўтган мавсумда эса «Навбаҳор» академиясида ишлаган.

Дмитрий Анга ассистент сифатида яна бир ўзбекистонлик мутахассис — Тимур Бабаханов ёрдам беради.

Ўтган мавсумда «Нефтчи» Қирғизистон Премьер-лигасида 9-ўринни эгаллади. Аввалига жамоани ўзбекистонлик футбол мухлисларига таниш бўлган Александр Мочинов бошқарганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг