Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатининг биринчи кунини тўртта медаль билан бошладилар
Иорданияда 25-март куни бошланган кураш бўйича Осиё чемпионати 30 мартгача давом этади. Чемпионатнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Биринчи кун юнон-рим кураши мусобақалари билан очилди. Олий мукофот - олтин медални Айтжан Халмаханов (-63 кг), Арам Варданян (-77 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) қўлга киритдилар. (-55 кг) вазн тоифасида Ихтиёр Ботиров бронза медалига сазовор бўлди. 26 март куни мусобақалар яна 5 та вазн тоифасида ўтказилади.
Ўзбекистонлик спортчиларнинг беллашув жадвали:
-60 кг: Алишер Ғаниев - Али Абдунасир (Иордания) / Зиюэ Си (Хитой)
-67 кг: Нозимжон Бойқўзиев - Мунтир Жанду (Саудия Арабистони)
-72 кг: Абдулло Алиев - Бегмират Нобатов (Туркманистон) / Аҳмад Бараҳман (Саудия Арабистони)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов - Муҳаммад Нагоуси (Эрон)
-97 кг: Беҳруз Барноев - Иброҳим Фаллатаҳ (Саудия Арабистони)