locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 6 та медаль қўлга киритишди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 6 та медаль қўлга киритишди
Расм: yuz.uz Абдулло Алиев

25-30 март кунлари Амманда спорт кураши бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақалар юнон-рум, аёллар ва эркин кураш турларида бўлиб ўтмоқда.
25 ва 26 март кунлари юнон-рум услубидаги беллашувлар бўлиб ўтди ва икки кунлик натижалар бўйича Ўзбекистон терма жамоаси олти медални қўлга киритди.

Мусобақанинг иккинчи куни, 26 март куни -60 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Алишер Ғаниев финал жангини кореялик Се Унг Рига қарши ўтказди ва 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
-72 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Абдулло Алиев эронлик Сейид Шамсоллоҳ Суҳробийни енга олмади. Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобига яна иккита кумуш медаль қўшилди.

Биринчи кунги медаллар (25 март): Айтжан Халмаханов (-63 кг), Арам Варданян (-77 кг) ва Жалгасбай Бердимуратов (-87 кг) олтин медални қўлга киритди, Ихтиёр Ботиров (-55 кг) эса терма жамоа ҳисобига бронза медали келтирди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг