Ўзбекистонлик қиличбозлар Жаҳон кубогида шоҳсунага кўтарилди
ФОТО: Olympic.uz
Ўтган ҳафта якунида қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари ўтказилди.
Дунёнинг турли мамлакатлари мезбонлик қилган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам совринли ўринларни қўлга киритишди.
Жумладан, Тбилисида ўтган сабля бўйича қизлар ўртасидаги жамоавий мусобақада ўзбекистонлик спортчилар кумуш медалга сазовор бўлишди.
Миср мезбонлик қилган шпажа беллашувларида эса Санам Назарова якка дастурда шоҳсунаганинг учинчи поғонасига кўтарилди.
Насрулло Каримов
Журналист