Ўзбекистонлик дзюдочилар аралаш жамоавий дастурда кумуш медалларга сазовор бўлишди
Фото: Olympic.uz
София шаҳрида (Болгария) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Бугун аралаш жамоавий дастурда кучлилар аниқланди.
Саралашда Франция, Қозоғистон ва Мўғулистон жамоаларини мағлуб этган ўзбекистонлик спортчилар финалда Японияга қарши баҳс олиб боришди.
Афсуски, ушбу қарама-қаршилик дзюдо ватани вакилларининг ғалабаси билан ниҳоясига етди ва ўзбекистонлик спортчилар кумуш медал билан тақдирланишди.
Эслатиб ўтамиз, яккалик баҳсларида ўзбекистонлик дзюдочилар 5 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист