locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик дарвозабон Осиё Футбол Федерацияси томонидан эътироф этилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик дарвозабон Осиё Футбол Федерацияси томонидан эътироф этилди
Расм: ufa.uz Нематулло Рустамжонов

Осиё Футбол Федерациясининг расмий сайтында эълон қилинган хабарга кўра, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Нематулло Рустамжонов федерация вакиллари томонидан юқори баҳоланган.

Хабарда шундай дейилади: «Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичида рақиб дарвозасига гол урган ягона жамоа бўлди. Нематулло Рустамжонов эса Марказий Осиё минтақасидаги ўйинларда жамоасининг ишончли ҳимоясини таъминлади».

Бу натижа ёш дарвозабон учун катта ютуқ саналади, чунки у халқаро футбол жамоатчилиги эътиборида бўлиши кутилган иқтидорли футболчилардан бири сифатида тилга олинмоқда. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббий Ислам Исмоилов қўл остида 3-апрел куни Тайландга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да, Саудия Арабистонининг Таиф шаҳридаги «Оказ» стадионида бошланади. Шунингдек, ушбу мусобақанинг чорак финалига йўл олган жамоалар ЖЧ-2025 йўлланмасига эга бўлиш имкониятига эга бўлади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг