locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик бомбардир Эрон клубига ўтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистонлик бомбардир Эрон клубига ўтди
Расм: uza.uz Жасур Яхшибоев

Ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячи, 27 ёшли футболчи Жасур Яхшибоев
Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоасидан Эроннинг "Носожи Мазандаран" клубига ўтди. Шартнома "0,5+1" шаклида тузилди, бу Яхшибоевнинг жорий мавсум охиригача (ярим йил) клубда ўйнаши ва яна бир йилга узайтириш имконияти мавжудлигини англатади.

Ўзбекистонлик футболчи эркин трансфер асосида "Носожи Мазандаран" жамоаси сафига қўшилди. Жасур Яхшибоев ўтган мавсумни тўлиқ Қозоғистонда ўтказиб, 17 та ўйинда иштиро этди ва 9 та гол урди. Яхшибоев Қозоғистон Премер-лигасининг 21-турида "Астана" дарвозасига энг чиройли голни киритди

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг