locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК чақирув лигаси ярим финал баҳсини бошқаради

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
 Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК чақирув лигаси ярим финал баҳсини бошқаради
ФОТО: UzbekistanFA

Жорий йилнинг 10-апрел куни ОФК чақирув лигаси (AFC Challenge League) 2024/25-йилги мавсумининг ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Камбоджанинг “Свэй Риенг” жамоаси Индонезиянинг “Мадура Юнайтед” клубига қарши майдонга тушади.

ЎФА матбуот хизматининг хабарича, ушбу баҳсни бошқариш ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди.

Бош ҳакам Аскар Нажафалиев, унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Шунингдек, Фирдавс Норсафаров тўртинчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг