Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезиядаги мусобақанинг финал баҳсини бошқариб боришади
Фото: UzFHM
Ўзбекистонлик ҳакамлар Индонезияда бўлиб ўтаётган Президент кубоги мусобақасида фаолият олиб боришаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси турнининг финал баҳсини бошқариш учун тайинлов олишди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг расмий саҳифаси хабар бермоқда.
Президент кубогининг финал учрашувида «Порт» ва «Оксфорд Юнайтед» жамоалари ўзаро беллашадилар.
Бош ҳакам:
Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар:
Санжар Шойусупов
Бахтиёрхўжа Шавкатов
Баҳром Бобонов
Редактор