locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ҳакамлар 2027-йилги Осиё кубогида фаолият олиб боради

Қитъанинг нуфузли мусобақаси 7-январдан 5-февралга қадар давом этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

2027-йилда Саудия Арабистонида ўтказиладиган футбол бўйича Осиё кубогида бир қатор ўзбекистонлик ҳакамлар ва мутахассислар ҳам фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Мусобақада Илгиз Танташев ва Аскер Наҷафалиев бош ҳакам сифатида ишлайди. Тимур Гайнуллин, Андрей Сапенко ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдамчи ҳакамлар сифатида учрашувларга тайинланади. Фирдавс Норсафаров эса турнир давомида VAR ҳаками вазифасини бажаради.

Шунингдек, ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко ҳам Осиё кубогига жалб этилган. У мусобақа давомида ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, 2027-йилги Осиё кубогига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Қитъанинг нуфузли мусобақаси 7-январдан 5-февралга қадар давом этади. Учрашувлар Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хобар шаҳарларида ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг