Ўзбекистонлик 5 нафар ҳакамлар CAFA U-20 мусобақасида фаолият юритмоқда
Шундан 2 нафари бош ҳакам сифатида ишламоқда.
Фото: UzFHM
Тожикистонда давом этаётган CAFA U-20 мусобақасида ўзбекистонлик ҳакамлар фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази расмий канали хабар бермоқда.
20-майга қадар Тожикистонда давом этадиган турнирда Ўзбекистондан Абдурашид Худойберганов ва Достон Раҳмонов бош ҳакам сифатида, Бахтиёрхўжа Шавкатов ҳамда Аваз Абдуллаев ёрдамчи ҳакам сифатида ишламоқда.
Шунингдек, Владислав Цейтлин мусобақада ҳакамлар инструктори сифатида қатнашмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист