Ўзбекистонлик 2 нафар футболчи Португалия клубига ўтди
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди/
Фото: Braga FC
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг “Брага” клуби футболчиларига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Бу футболчилар 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида тўп сурган. Ҳасанов турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган ва Саудия Арабистонига қарши кечган финал учрашувида (2:0) голлардан бирига муаллифлик қилган.
Иккала футболчи ҳам жорий мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида дебют қилди. Содиқов “Андижон” сафида учта ўйинда майдонга тушган бўлса, Ҳасанов Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби таркибида 6 та учрашувда қатнашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист