locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонга кўчиб ўтаман: Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Ўзбекистонга кўчиб ўтаман: Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби
Расм: Olamsport.uz

Қозоғистон терма жамоаси матбуот котиби Ермуҳаммад Маулен Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққанини ўз ижтимоий тармоқларида шарҳлади. Бу пайтда Қозоғистон Беларус билан ўртоқлик учрашувида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган эди.

«Беларусга қарши ўртоқлик ўйинининг 31-дақиқаси. Ҳисоб — 0:2. Биз тушунарсиз хатолар қиляпмиз. Стадионда ўтириб, кулсамми ёки йиғласамми, билмайман. Эҳтимол, кулиш керакдир, чунки йиғлашдан кўра яхшироқ. Чунки менда сизлар учун янгилик бор: Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқди. Табриклайман, ўзбек биродарлар! Эндиликда таққослаб кўринг: бизнинг футбол қаерда, ўзбекники — қаерда?

Бир подкастда айтгандим: нима учун тан олгимиз келмайди, ўзбек футболи бизни ортда қолдирди? Хулоса чиқаринглар. Биз Беларусдан 0:2 ҳисобида ютқазяпмиз, ўзбеклар эса мундиалга кетяпти.

Менимча, бизнинг футболчиларнинг ҳеч бири гол ургиси келмаяпти. Буни қандай сабр қилиш мумкин? Тамом, Ўзбекистонга кўчиб ўтаман», — деб ёзди Маулен.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ушбу ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Охирги йилларда Қозоғистон Европада ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, аммо натижалар орқага кетмоқда. Ўзбекистон эса БАА билан дуранг қайд этиб, илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олди. 10 июн куни терма жамоа Тошкентда Қатарга қарши майдонга тушади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг