Ўзбекистондаги барча ҳакамлар \"Macron\" бренди либосларида майдонга чиқади
Фото: ЎФА
Ўзбекистондаги барча ҳакамлар жамоаси «Macron» бренди томонидан ишлаб чиқилган либосларда майдонга чиқади, дея хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
"ЎФА ҳакамлар фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг профессионал даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳакамлар учун Италиянинг машҳур «Macron» бренди остидаги янги экипировкалар тақдимоти ўтказилди. Мутахассислар мазкур бренднинг сифати ва қулайликларини юқори баҳолаб келишмоқда. Эндиликда мамлакатимизнинг барча реферилар жамоаси Суперлига, Пролига, Биринчи лига, Аёллар Олий лигаси учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги ва минтақавий турнирларда айнан ушбу янги либосларда майдонга чиқишади", — дейилади хабарда.
