Ўзбекистон ёшлар жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этади
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Фото: ЎФА
Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 жамоаси ноябр ойидаги ФИФА кунларида Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, баҳслар 12, 15 ва 18 ноябр кунлари “Ченгду Сичуан” стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлари Осиё кубогида Корея Республикаси билан бир гуруҳдан жой олгани сабабли жамоалар ўртасидаги ўйин машғулот учрашуви мақомида ўтказилади.
Виетнам ва Хитойга қарши ўйинлар эса ўртоқлик учрашуви мақомида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Журналист