Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинолди машғулотини ўтказди
12-октябрь куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбонларга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади.
photo: UFF
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинолди машғулотини ўтказди
Эртага, 12-октябрь куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбонларга қарши илк ўртоқлик учрашувини ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 19:30 да бошланади.
Бугун Нодир Элибоев бошчилигидаги жамоамиз аъзолари Қирғиз футбол уюшмасига қарашли терма жамоалар маскани — KFB спорт мажмуасида ўйинолди расмий машғулотини ўтказдилар.
Машғулот кўтаринки кайфиятда, юқори ишчанлик ва жанговор руҳ остида кечди. Йигитларимиз бўлажак учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, ўзларини жисмонан ва руҳан яхши ҳис этишмоқда.
Эртанги баҳсда ёшларимизга омад ва муваффақият тилаймиз.