locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари июн ойида ўртоқлик учрашуви ўтказади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари июн ойида ўртоқлик учрашуви ўтказади
Расм: gettyimages.com

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россияга қарши икки таётовар учрашув ўтказади. Учрашувлар тақвими Россия футбол иттифоқи (РФИ) расмий сайтида эълон қилинди.

Белгиланганидек, ўйинлар 5 ва 8 июн кунлари Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади. РФИ маълумотларига кўра, россиялик ёшлар терма жамоасига 30 нафар футболчи жалб этилган.

Маълумот учун, икки мамлакат ёшлар терма жамоалари ўртасидаги сўнгги учрашув ўтган йил сентябрда бўлиб ўтган. Ўшанда илк ўйин дуранг билан якунланган, иккинчи беллашувда эса россияликлар ўзбекистонликларни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг