locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ФИФАга қўшма ариза топширди

2027 йилдаги нуфузли мусобақани қабул қилишга икки мамлакат тўлиқ тайёр экани таъкидланди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ФИФАга қўшма ариза топширди
Расм: Gazeta.uz

ФИФА 2027 йилда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари сўнгги йилларда футбол соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган инфратузилма ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, мазкур мусобақани юқори савияда ўтказишга тайёрлигини маълум қилиб, ФИФАга қўшма ариза тақдим этди.

Ҳар икки мамлакатда стадионлар ва спорт объектлари халқаро талабларга мос ҳолга келтирилган. Ўзбекистон сўнгги йилларда бир қатор йирик мусобақалар — Осиё чемпионатлари (U-20 ва U-23) ҳамда Марказий Осиёда илк бор ташкил этилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига муваффақиятли мезбонлик қилган.

Мазкур футзал чемпионати ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан “тарихдаги энг яхши мусобақалардан бири” сифатида эътироф этилгани эса мамлакатимизнинг мезбон сифатидаги салоҳиятини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ҳамкорликдаги ташаббуси U-20 Жаҳон чемпионатини юқори даражада ташкил этишга жиддий ёндашувдан далолат беради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг