locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон ва Мўғулистон футбол раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди

Икки мамлакат футбол ассотсиациялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон ва Мўғулистон футбол раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди
Фото: ЎФА

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва Мўғулистон футбол ассотсиацияси президенти Цогт-Очир Анандбазар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Мўғулистон томони Ўзбекистон футболида эришилаётган ютуқларни эътироф этиб, мазкур тажрибаларни ўрганиш ташаббусини билдирди, икки мамлакат футбол ассотсиациялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларида икки томон спорт соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг