locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин, агарда...

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин, агарда...
ФОТО: UzbekistanFA

Хабарингиз бор, айни кунларда Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси кеча Таиланд устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Агар вакилларимиз кейинги турда Хитой устидан ҳам зафар қучадиган бўлса, мундиал йўлланмасини қўлга киритади.

Гап шундаки, Қатар мезбонлигида ўтадиган кичик Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этади. Шулардан Осиё қитъасига 9 та ўрин ажратилган.

Осиё чемпионатида қатнашяпган 16 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган. Квартетларда 1 ҳамда 2-ўринни эгаллаган 8 та жамоа ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қатар эса мезбон сифатида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ва Хитой U-17 ўртасидаги баҳс 6-апрель куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг