locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Корея Республикасига қарши ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди

Шэняндаги халқаро мусобақада юртдошларимиз минимал ҳисобда ютқазди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Корея Республикасига қарши ўртоқлик ўйинида мағлуб бўлди
Расм: Telegram

Бугун, 4 июл куни Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги халқаро ўртоқлик турнири доирасида Корея Республикасига қарши майдонга тушди. “Shenyang Urban” стадионида бўлиб ўтган учрашувда юртдошларимиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Беллашув бошланиши биланоқ рақиб жамоа фаол ҳаракат қилди ва 4-дақиқада Хун Мин Ко томонидан киритилган гол учрашувда ягона ҳисоб бўлиб қолди. Биринчи бўлимда ўзбекистонлик футболчиларга имкониятлар яратиш насиб этмади ва танаффусга 0:1 ҳисобида йўл олинди. Иккинчи таймда мураббийлар бир қатор алмашинувларни амалга оширишди: Садиржонов, Абдураимов, Ўктамбоев ва Эркинов ўрнига Қурбонов, Алиев, Маруфов ва Абдунабиев майдонга тушди.

76-дақиқада Равшанбеков ўрнига Раҳмоналиев, 85-дақиқада эса Равшанов ўрнига Орифхонов ўйинга қўшилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик турниридаги навбатдаги ўйинида Корея Республикасига қарши кечган баҳсда мағлуб бўлди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг