Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги рақиблари аниқ бўлди
Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди.
Фото: ЎФА
Жорий йилнинг 19 сентябрь – 4 октябрь кунлари Япониянинг Айчи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтадиган ХХ Осиё ўйинлари футбол мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди.
Қуръа натижаларига кўра, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “С” гуруҳидан жой олди.
“С” гуруҳи:
Вьетнам
Ўзбекистон
Филиппин
Қувайт
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2023 йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган XIX Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритган эди.