locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай рангли либосда ўйнаши маълум (фото)

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай рангли либосда ўйнаши маълум (фото)
Фото: ЎФА

Эртага Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2026 йилги Осиё кубоги саралаш босқичи "E" гуруҳининг илк учрашувида Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради. Бугун мусобақа олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда ОФК томонидан иштирокчиларга мусобақага доир бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг масалалари бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртанги баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 3 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 15:00да Бишкек шаҳридаги "Долен Омурзаков" стадионида старт олади.

Фото: ЎФА
Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг