locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси назорат ўйинида Хитойга имкониятни бой берди

Баҳс Хитойнинг Далян шаҳридаги спорт мажмуасида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари олдидан ўтказилган назорат учрашувида Хитой U-23 жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Баҳс Хитойнинг Далян шаҳридаги спорт мажмуасида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Учрашувда мезбонлар 28-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 83-дақиқасида эса Хитой яна бир гол уриб, якуний ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ушбу баҳс орқали 2026 йилги Осиё ўйинлари олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказди. Терма жамоа 1 сентябрдан буён мусобақага ҳозирлик кўриб келмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Осиё ўйинларида “C” гуруҳидан жой олган. Жамоамиз 15 сентябрь куни Филиппин, 18 сентябрда Қувайт ва 22 сентябрда Вьетнамга қарши майдонга тушади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг