locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга йўл олди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга йўл олди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси ФИФА кунларида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

5 ва 8 сентябр кунлари Жамолиддин Раҳматуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси арманистонлик тенгқурларига қарши майдонга тушади. Ереванда бўлиб ўтадиган баҳсга олиб кетилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси

Дарвозабонлар: Богдан Одинаев ("Бунёдкор"), Алишан Абдутолипов ("Олимпик Мобиуз").

Ҳимоячилар: Беҳрузжон Каримов ("Сурхон"), Шораҳим Шораҳмедов ("Бунёдкор"), Диёр Эрманов ("Пахтакор"), Диёр Тожиев ("Олимпик"), Муҳаммадали Дилшодбеков ("Пахтакор"), Саддам Аҳмадов ("Олимпик"), Абдулвосид Солиев (ОКМК), Самандар Искандаров ("Чиғатой"), Озодбек Одилжонов ("Андижон ФА").

Ярим ҳимоячилар: Абулфайз Бобомуродов ("Бунёдкор"), Асилбек Абдурасулов ("Бунёдкор"), Улуғбек Муратов ("Олимпик Мобиуз"), Фазлиддин Омонкелдиев ("Сўғдиёна"), Азизбек Тулкунбеков ("Бунёдкор"), Беҳруз Абдусаттаров ("Локомотив"), Жасурбек Жумабоев ("Локомотив").

Ҳужумчилар: Қувончбек Абраев ("Локомотив"), Даврон Тўлаганов ("Пахтакор"), Диёрбек Тожибоев ("Олимпик Мобиуз"), Иномжон Абдумажидов ("Сўғдиёна").

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг