locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Тожикистонга қарши оқ либосда ўйнайди

Учрашув 23-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00да ЎФА Миллий футбол марказида бўлиб ўтади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Тожикистонга қарши оқ либосда ўйнайди
photo: Ayollar futboli

23-ноябр куни Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси CAFA U-18 Аёллар чемпионати мусобақаси илк учрашувида Тожикистонга қарши баҳс олиб боради. Бугун мусобақа арафасида жамоалар расмийлари иштирокида учрашув ўтказилди. Мусобақа ташкилотчилари томонидан иштирокчиларга мусобақага оид бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг масалалари бўйича тушунтириш ва эслатмалар берилди.

Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси илк баҳсда тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 23-ноябр куни Тошкент вақти билан соат 12:00да ЎФА Миллий футбол марказида бўлиб ўтади

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг