Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди
16 октябрь куни жамоалар иккинчи баҳсда майдонга тушишади.
Фото: ЎФА
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Беллашувда 1:3 ҳисобида “кунчиқар юрт” вакиллари ғалаба қозонди.
Ягона гол Лазиз Абдураимов томонидан киритилди.
Ўзбекистон - Япония 1:3
Голлар: Лазиз Абдураимов (47) — Коке Нагасое (29), Чимезиекаи Эземуокве (73), Кйоя Татсуно (90)
Бошланғич таркиб: 1. Олим Шомуродов, 2. Машҳурбек Абдусолиев, 3. Адиз Абдунабиев, 6. Муҳаммад Маматов, 7. Фарруҳ Ҳайитмуродов, 9. Лазиз Абдураимов, 10. Миркомил Муродов, 13. Миржамол Анваров, 14. Орифхонов Муҳаммадодилхон, 19. Аҳрорбек Равшанбеков, 22. Абубакир Раҳимов.
Розикжон Султонмуродов
Журналист