locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сентябр ойидаги йиғини якунлади

Сентябрь ойида 5та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси сентябр ойидаги йиғини якунлади
Фото: ЎФА

Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг навбатдаги йиғинлари якунланди. Сергей Чигодаев бош мураббийлигидаги жамоамиз мазкур йиғин доирасида бешта учрашув ўтказиб, тўрттасида ғалаба қозонди ва бир марта мағлубиятга учради.

Йиғиннинг дастлабки босқичи Тошкентда ўтказилди. Унда ўсмирларимиз 2-лига вакили ОКМКни 6:1 ҳисобида мағлуб этиб, халқаро сафарга йўл олишди.

Кейинги учрашувлар Подгорица (Черногория) ва Будапешт (Венгрия) шаҳарларида бўлиб ўтди:

Черногория 2:3 Ўзбекистон
Черногория 1:6 Ўзбекистон
Венгрия 3:2 Ўзбекистон
Венгрия 1:2 Ўзбекистон

Умумий ҳисобда терма жамоамиз 5 та учрашувда 19 та гол киритди:
Лазиз Абдураимов ҳамда Рустам Алиев – 4 тадан;
Суҳроб Садиржонов – 3 та;
Фарруҳ Ҳайитмуродов – 2 та;
Соғинч Марупов, Ҳабиб Тохиров, Суннат Ибрагимов, Одилхон Орифхонов, Аҳрорбек Равшанбеков ва Муҳаммад Маматов – 1 тадан гол киритишга эришди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи қуйидагича фикрларини билдириб ўтди:

"Венгрияга қарши иккинчи учрашувда футболчиларимиз анча тартибли ўйин намойиш этишди. Албатта, икки хил тайм гувоҳига айландик, чунки ўйин бошида гол ўтказиб юбордик. Болалар барчасини назорат остига олишиб, ғалаба қозонишга эришишди.

Бу каби рақибларга қарши ўйинлар ўтказиш бизга жуда катта тажриба бермоқда. Ушбу йиғинни ташкил этишда кўмаклашган барчага, хусусан, ЎФА раҳбарияти, терма жамоалар ва халқаро алоқалар бўлимига раҳмат айтамиз. Болалар ўйиндан ўйинга очилиб, ўзларига ишонч ҳис қилиб боришмоқда.

Осиё кубогига ҳам оз фурсат қолди. Ҳозир Тошкентга йўл оляпмиз. Ўйлайманки, бу каби ўйинлар орқали мусобақага яхши тайёргарлик кўриб борамиз, деди Сергей Чигодаев.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг