locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Ривожланиш кубогида 2-ўринни эгаллади

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Ривожланиш кубогида 2-ўринни эгаллади
Фото: ЎФА

Айдер Курбаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси UEFA "Ривожланиш кубоги" мусобақаси доирасида учинчи баҳсни ўтказди.

Ўсмирларимиз Шимолий Ирландия жамоасига қарши майдонга чиқиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу мусобақада 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Жамоамиз илк турда Туркияга имкониятни бой берган (0:4) бўлса, иккинчи турда Шимолий Македонияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

UEFA "Ривожланиш кубоги", 3-тур
Шимолий Ирландия - Ўзбекистон - 2:3
Голлар: Ҳасан Уролов, Ҳусан Уролов, Беҳруз Саматов.
Асосий таркиб: 1. Алмаз Аюпов, 2. Ҳожиакбар Зулфиқоров, 3. Яҳё Насруллоев, 4. Абубакр Маматов, 5. Азизилло Эркинжонов (С), 6. Файз Ачилов, 7. Эммануэл Эмонкпаире, 8. Абдулазиз Бобиров, 9. Ҳасан Уролов, 10. Рўзимурод Рўзимуродов, 11. Дониёр Ўктамов
Захирадан майдонга тушганлар: Уролов, Хайруллаев, Аминов, Саматов, Акбаралиев, Шукуров.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг