locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон U-16 ОКМК ёшлар жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

Учрашувда Сергей Чигодаев шогирдлари 6:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ўзбекистон U-16 ОКМК ёшлар жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди
Фото: ЎФА

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 2-лига вакили ОКМК жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Учрашувда Сергей Чигодаев шогирдлари 6:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Терма жамоанинг голларига Лазиз Абдураимов, Рустам Алиев, Соғинч Марупов, Ҳабиб Тохиров, Фарруҳ Ҳайитмуродов ва Суннат Ибрагимов муаллифлик қилди.

Бошланғич таркиб: Олим Шомуродов, Миржамол Анваров (с), Машҳурбек Абдисолиев, Абубакир Раҳимов, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев, Ислом Равшанов, Амирхон Эркинов, Муҳаммад Маматов, Суҳроб Садиржонов, Аҳрорбек Равшанбеков, Лазиз Абдураимов.

Захирадан қўшилганлар: Платон Долский, Суннат Ибрагимов, Нурмуҳаммад Фазлиддинов, Адис Абдунабиев, Одилхон Орифхонов, Соғинч Марупов, Миркомил Муродов, Фарруҳ Ҳайитмуродов, Ҳабиб Қаюмов, Ҳабиб Тохиров, Рустам Алиев, Денис Журавлев.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз бугун тунда Черногория ҳамда Венгрияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Подгорица шаҳрига жўнаб кетадилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг