Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Озарбайжонда FIFA фестивалида қатнашади
Ўзбекистон U-15 терма жамоаси октябрь ойида Озарбайжонда ташкил этиладиган халқаро мусобақада иштирок этади. 22–31-октябрь кунларига мўлжалланган Жаҳон чемпионати ва FIFA фестивалида 191 та терма жамоа қатнашади.
Ёш футболчиларимиз гуруҳ босқичи доирасида уч кун ичида бешта учрашув ўтказади. Ўзбекистон вакиллари Гана, Багама ороллари, Қозоғистон, Гуам ва Мьянма жамоалари билан куч синашади.
Терма жамоамиз мусобақадаги юришини 24-октябрь куни Ганага қарши баҳс билан бошлайди. 25-октябрда эса футболчиларимиз бир кунда икки марта майдонга тушиб, Багама ороллари ҳамда Қозоғистонга қарши ўйнайди.
Гуруҳ босқичининг 26-октябрь кунги дастуридан ҳам Ўзбекистон иштирокидаги иккита учрашув ўрин олган. Дастлаб Гуам, кейин эса Мьянма ёшларига қарши баҳс ўтказилади.
Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг ўйинлари:
24-октябрь
Гана — Ўзбекистон
25-октябрь
Багама ороллари — Ўзбекистон
Ўзбекистон — Қозоғистон
26-октябрь
Ўзбекистон — Гуам
Мьянма — Ўзбекистон
Мусобақа ўзига хос тартибда ташкил этилади. Жамоалар 8x8 форматида ўйнайди, учрашувлар эса ҳар бири 20 дақиқадан иборат икки бўлим давом этади.